Жамият
«Маънавият фестивали» доирасида «Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!» шиори остида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар Сирдарё вилоятида бўлиб ўтмоқда.
Вилоятнинг қатор ҳудудларида ўтказилаётган тадбирларда «Маънавият фестивали» иштирокчилари, «Маърифат» тарғиботчилари жамияти аъзолари, зиёлилар ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этмоқда.
Сўзга чиққан зиёлилар Конституциядаги ўзгаришлар, моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони эса 275 тадан 434 тага кўпаяётгани, Конституция матни 65 фоизга янгилангани ҳақида фикр юритмоқда. Хусусан, Янги Конституцияда ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи белгиланаётганига алоҳида урғу берилмоқда.
Пойтахтдан келган меҳмонлар эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга эсдалик совғалари топширди. Шунингдек, маданият марказлари ва таълим муассасаларига ҳам ташриф буюрилиб, аҳоли, айниқса, ёшлар учун тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Меҳмонларнинг чиқишлари ва дилтортар куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишламоқда. Бу каби маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ