Жамият
Аввалроқ, Президент қарорининг лойиҳасига асосан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибидаги «Маданият ва маърифат» телеканали «Карвон» номи билан қайта номланиб, Маданият ва туризм вазирлиги тасарруфига ўтказилиши ҳақида хабар берилганди. Бу ўзгариш жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлгач, маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков телеканал номида ўзгариш бўлмаслигини маълум қилди.
“Ҳафта давомида трендга чиққан «Маданият ва маърифат» телеканали атрофидаги фикр-мулоҳазалар миллатимиз зиёлилари, телеижодкорлар юрагида йиғилиб қолган дардларни ҳам ошкор қилди”, – дейди вазир.
Шу муносабат билан у ўзи учун қуйидаги масалаларни алоҳида белгилаб олганини билдирди:
– телеканал номини ўзгартирмаслик;
– илмий-маърифий, адабий-бадиий лойиҳаларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш;
– моддий-техник база масаласига ечим топиш;
– меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш масаласини ҳал қилиш;
– бадиий ва ҳужжатли фильмлар, умуман, барча жанрдаги медиамаҳсулотни эфирга узатишда лицензия билан боғлиқ масалалар.
– Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Озодбек Назарбековнинг таъкидлашича, «бу ва бошқа ёндош масалалар босқичма-босқич ҳал этилиши лозим, бу жараёнларда эса бутун жамоа бирлашиши, баҳс-мунозара майдонида кўрсатган қатъиятини иш майдонида ҳам намоён этиши зарур».
Эслатиб ўтамиз, Ойина.уз порталида «Кимгадир керак бўлмаган маданият ва маърифат бизга керак!» сарлавҳали мақола эълон қилинганди.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ