Жамият
11 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасига ташриф буюриб, ушбу мадрасанинг янги биноси очилиши маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар қилди.
Маълумот учун, таълим муассасасининг янги биноси 15 та ўқув хонаси, 1 та мажлислар зали, 1 та умумий дарс ўтиш хонаси, шунингдек, кутубхона, қироатхона, информатика ва архив хонадан ташкил топган. Ўқув биносидаги ҳар бир хона махсус фанларга ихтисослашган бўлиб, хусусан, тафсир, фиқҳ, ҳадис, араб тили, ислом тарихи, ақоид, таҳфизул Қуръон, хорижий тиллар, тикувчилик хоналарига мувофиқ жиҳозланган. Бундан ташқари, муассаса ҳудудида 50 кишига мўлжалланган талабалар турар жойи ҳам бўлиб, унда барча зарур шарт-шароитлар муҳайё этилган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ