Марказий банк карта транзакциялари бўйича фуқароларни фирибгарлардан огоҳлантирди

Сақлаш
21:45 / 12.04.2023 1112 0

Ўзбекистон Марказий банки фуқароларни карта транзакцияларини бекор қилиш бўйича фуқароларни фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

 

Қайд этилишича, шу кунларда айрим фуқаролар томонидан уларга «Марказий Банк Узбекистан» номли фойдаланувчи томонидан картадаги маблағлар фирибгарлик йўли билан ечилишининг олдини олиш мақсадида карта транзакцияларини бекор қилиш учун Телеграм-ботга кириш лозимлиги юзасидан хабар келганини билдириб, ҳақиқатдан ҳам ушбу бот ва хабар Марказий банкка тегишли эканига аниқлик киритишни сўраб мурожаат қилмоқда.

 

Марказий банк мазкур хабар ва бот Ўзбекистон Марказий банкига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилди.

 

«Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор бермаслик ва ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади. Фақат расмий манбаларга таяниш тавсия этилади», — дейилади хабарда.
 

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил май ойида Марказий банк кенг тарқалган онлайн фирибгарлик схемаси ҳақида огоҳлантирганди. Алдаш схемаси:

 

– фирибгарлар пул мукофоти ютиб олингани ҳақида хабар бериб уни олиш учун Телеграм мессенжери орқали ҳавола юборишади;

– ҳавола орқали сайтга кирилганида банк карта рақами ва амал қилиш муддатини киритиш сўралади;

– барча маълумотлар киритилиши билан улар банк картани тўлиқ бошқариш ҳуқуқига эга бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//