Жамият
Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ўткир лейкоз (оққон) билан хасталанган беморларни халқаро стандартлар бўйича 24 соат ичида аниқ ташхислаш амалиётга татбиқ этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шу пайтга қадар беморларнинг оққон миеолограммаси таҳлил учун вилоятдан пойтахтга жўнатилган.
Ҳозирда яратилган янги имкониятлар туфайли Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидан келтирилган намуналар ҳам Қарши шаҳридаги лабораторияда таҳлил қилинмоқда.
Шунингдек, бу ерда аниқлаш қийин бўлган туғма-ирсий (орфан) касалликлар бўйича ҳам цитоморфологик текширув орқали ташхис қўйиш имконияти мавжуд.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77753
Жамият
56725
Жамият
55946
Жамият
51008
Жамият
//
Изоҳ йўқ