Жамият
Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан вилоятнинг Чироқчи туманида Тянь-Шан қўнғир айиғининг ўлдирилиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди, деб хабар берди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисми «г» банди (камёб ва йўқолиб бораётган ҳайвон турларини тутиш тартибларини бузиш Қизил китобига киритилган ҳайвонот ёки ўсимлик дунёси турларини нобуд қилган ҳолда содир этилган бўлса БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, туман қишлоқларидан бирига адашиб келиб қолган айиқни ҳаракатсизлантириб, табиатга қайтариш режалаштирилган эди. Бироқ Тошкент ҳайвонот боғидан ветеринария шифокорлари бригадаси етиб келгунига қадар маҳаллий ҳокимият вакиллари жониворни «аҳоли хавфсизлиги учун» йўқ қилишди.
Табиий ресурслар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Чироқчи тумани ИИБ бошлиғи A.Б. овчи Д.A.ga «жарликка тўпланган одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва айиқни отиб ташлаш» ҳақида буйруқ берган.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77533
Жамият
56609
Жамият
55807
Жамият
50876
Жамият
//
Изоҳ йўқ