Жамият
Нозим Бахтиёрович Ҳусанов Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Нозим Хусанов 2022 йили Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан ушбу лавозимга тайинланган эди.
Бунга қадар у 2019 йил 12 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимида ҳам фаолият юритган.
Шунингдек, Нозим Ҳусанов 2016 йилда Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш, хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари, 2017 йилдан Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, 2018 йилда Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳокими лавозимларида ҳам ишлаган.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77533
Жамият
56609
Жамият
55807
Жамият
50876
Жамият
//
Изоҳ йўқ