Жамият
Таъмирлаш ишлари туфайли бугун Учтепа ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Учтепа тумани Бешқайрағоч ва ТКАД кўчалари кесишмасида жойлашган юқори босим газ қувурига газ ҳисоблагичини ўрнатиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Шу сабабли жорий йилнинг 11 апрель куни соат 09:00дан 18:00га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шундан Шайхонтоҳур тумани аҳоли истеъмолчилари:
– «Минг терак» МФЙда жойлашган 10 та кўп қаватли уйлардаги жами 120 та аҳоли хонадонларида;
– Янги турар-жой мажмуасидаги 72 та аҳоли хонадонларида;
– Кўксарой кўчасидаги 30 та уй хўжаликларида.
Шайхонтоҳур тумани улгуржи истеъмолчилари:
– Кўксарой мажмуаси, «Файз» миллий таомлари, Тиломсарой, Фатх қушхонаси, «Лидер газ» МЧЖ (АГТКШ), «Ибн сино» тўйхонаси МЧЖ, «ЭКСПАК Прес» МЧЖ, «Муборак мебель» МЧЖ, «ГЎШТ СУТ» корхонаси, «Чашмир» чойхонаси, «Разетка кабель» МЧЖ, «Илёс керамика» МЧЖ, «АКМАЛ БАЛИҚ» ЧП, «Уход бизнес» МЧЖ, «АКМАЛ УМИД БАРАКА» МЧЖ жами 15 та улгуржи истеъмолчиларда.
Шундан Учтепа тумани аҳоли истеъмолчилари:
– «Кўксарой», «Ўрикзор», «Зарафшон» МФЙлардаги жами 4 600 та уй хўжаликларида ва 2 та кўп қаватли уйлардаги жами 60 та аҳоли хонадонларида ҳамда ҳудуддаги 120 та улгуржи истеъмолчиларида.
Шунингдек, таъмирлаш ишлари туфайли эртага Яшнобод туманининг айрим жойларида ҳам табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шу сабабли жорий йилнинг 11 апрель куни соат 10:00дан 17:00га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шундан аҳоли ва улгуржи истеъмолчилари:
– Ғалабанинг 40 йиллиги 3-4 мавзесида жойлашган 30 та кўп қаватли уйлардаги жами 1 200 та аҳоли хонадонларида;
– «А.Темур» МФЙ, Улуғбек, Фурқат, Чўлпон кўчаларидаги жами 120 та уй хўжаликларида ҳамда улгуржи истеъмолчиларида.
Маълум қилинишича, таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ