Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида шамол кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин

Сақлаш
21:56 / 10.04.2023 844 0

 

Ўзгидромет хизмати агентлиги директори Шерзод Ҳабибуллаев 12−14 апрель кунлари шамол кучайиши ва чанг-тўзон кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

 

12 апрель куни Ўзбекистон ҳудудига қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. 13−14 апрель кунлари республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати +30…+35 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +37 даражагача кўтарилади.

 

ўзгидромет, шамол кучайиши

Фото: Khabibullakhoja Sherzodkhoja / Facebook

 

12−14 апрелда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.

 

 

 

Шу кунларда Қорақалпоғистон Республикасида, 13−14 апрелда эса Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларининг баъзи жойларда шамол 25−28 м/с гача кучайиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//