«Катта Лангар Қуръони» саҳифалари Париждан Тошкентга етиб келди

Сақлаш
21:55 / 10.04.2023 823 0

Жорий йил 23 март куни «Катта Лангар Қуръони» саҳифалари Франциядан Ўзбекистонга олиб келинди. Тошкент халқаро аэропортида божхона ҳужжатлари расмийлаштирилгач, саҳифалар жойлаштирилган қути ички ишлар ходимлари ҳамроҳлиги ва кузатувида Диний идора кутубхонасига етказилди.

 

 

Саҳифаларни қабул қилиш жараёнида уларнинг асл нусхалиги ва яхши сақланган ҳолатда етиб келгани маълум бўлди ва доимий сақлов хонасига жойлаштирилди.

 

 

Эслатиб ўтамиз, ўтган 2022 йилнинг 24 ноябридан 2023 йил 6 мартига қадар Вазирлар Маҳкамаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг масъуллигида Франциянинг Лувр музейида «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» номли кўргазма ўтказилган эди. 

 

Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кутубхонаси фондида сақланаётган «Катта Лангар Қуръони»нинг икки саҳифаси ҳам намойиш қилинганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//