Жамият
«Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!» шиори остида жойларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиши ва халқимизга бош Қомусимиздаги ўзгаришлар борасида маълумотлар берилиши давом этмоқда. “Маънавият фестивали” ишчи гуруҳининг бир қисми Самарқанд вилоятидаги бир неча ўқув ва тарбия масканларида ўқувчилар ва уларнинг устозлари, оддий аҳоли ва ёшлар билан тарғибот тадбирлари уюштирдилар.
Жойлардаги тарғибот тадбирларида филология фанлари номзоди Олим Тошбоев, социология фанлари доктори Мавлуда Ғаффорова, филология фанлари номзоди, доцент Музаффар Ортиқов, Юнус Ражабий номидаги мақом ансамбли хонандаси Рустам Мирминов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқуловалар қатнашдилар.
Оқдарё туманининг 1- ва 20-умумтаълим мактабидаги тадбирларда янгиланаётган Конституция ҳақида сўз бораркан, таълим бўйича ўзгаришларга алоҳида тўхталинди. Масалан, мамлакатимиз бош қомусида таълим ва илм-фанга оид нормалар қарийб икки баробарга ошгани хабари ўтирганлар учун янгилик бўлди.
Сўзга чиққан зиёлилар янги Конституцияда фуқароларнинг олий таълим муассасаларида давлат гранти ҳисобидан ўқиш имконияти белгилаб қўйилгани ҳақида сўзларканлар, биринчи моддаданоқ ижтимоий давлат деб эълон қилинган Қомусимизда давлатимизнинг ижтимоий мажбуриятларига оид нормалар қарийб уч бараварга ортгани етказилди.
Шу ўринда маълумот: 2017 йилдан давлат грантлари сони 2 баравар кўпайиб, 40 мингтага етди. Магистратура учун эса 5 бараварга кўпайди.
Жомбой туманидаги Баркамол авлод мактаби ва “Агротехнологиялар” техникумида бўлиб ўтган тадбирларда ҳам касб-ҳунар ва таълимнинг текинлиги, аёл ва эркак тенглиги ҳамда бепул тиббий хизматлар ва шифохоналарнинг “Кафолатланган хизматлар пакети” ҳақида сўзлаб берилди. Бундан ташқари ҳар бир фуқаро, жумладан, ёш оилаларнинг ўз бошпанасига эга бўлиши таъминланиши ҳақида маълумот берувчи ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи Асосий қонунда белгилангани йиғилганларни қувонтирди, бу ҳақда ўз фикрларини билдирганлар бу орқали кишиларнинг ҳаётдан розилик даражаси ошиши ва меҳнаткашлиги кўтарилишини таъкидладилар.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ