Жамият
Жорий йилнинг биринчи чорагида «103» хизматига жами 893 та ёлғон чақириқ келиб тушган. Шундан энг кўп кўрсаткич Тошкент вилоятида қайд этилган – 189 та.
Кейинги ўриндан 154 та чақириқ билан Фарғона вилояти жой олган. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан 114 та, Тошкент шаҳридан 96 та ҳамда Навоий вилоятидан 84 та ана шундай мурожаат келиб тушган.
Энг кам ёлғон чақириқ эса ўтган уч ойда Самарқанд вилоятида рўйхатга олинди – 2 та.
«Баъзан «103»га қўнғироқ қилиб, беморни бошқа машинада касалхонага олиб кетиш ҳолатлари учрайди. Бундан ташқари, чақирув манзилини нотўғри бериш, устига-устак, «Тез ёрдам» етиб борганида, эшикни очмаслик, телефон қўнғироқларига жавоб бермаслик каби нохуш вазиятлар ҳам такрорланиб туради. Ёки «103»га мурожаат қилиб, тиббиёт бригадаси айтилган манзилга энди етиб келганида, чақириқни рад этиш ҳолатларига ҳам гувоҳмиз», – дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиали директори Илҳом Асланов.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ