Янгиланаётган Конституцияда ҳар ким ишсизликда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эгалиги мустаҳкамланяпти

Сақлаш
23:08 / 08.04.2023 1610 0

«Маънавият фестивали» ишчи гуруҳи «Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!» шиори остида маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш учун Андижон вилоятида бўлиб турибди.

 

Вилоят ҳудудларидаги Маданият марказлари, маҳаллар ва таълим муассасаларида ташкил этилаётган ташкил этилаётган маънавий-маърифий тадбирларда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо, Фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тожибар Азизова, санъаткор, Юнус Ражабий сулоласи давомчиси Азиз Ражабий ва яна бир қатор кўзга кўринган номлар қатнашмоқда.

 

 

Жойларда сўзга чиқаётган зиёлилар Конституциядаги ўзгаришлар яни, моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони эса 275 тадан 434 тага кўпаётгани, Конституция матни 65 фоизга янгилангани, шунинг учун ҳужжат номи «Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар»дан «Конституция янги таҳрирдаги»га ўзгартирилганлиги ҳақида гапириб ўтди.

 

 

 

 

 

Янгиланаётган Конституцияда ҳар ким ишсизликда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эгалиги мустаҳкамланяпти. Пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий ёрдамлар миқдори энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилмоқда.

 

 

 

Шунингдек, пойтахтдан ташриф буюрган меҳмонлар Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Избоскан тумани тиббиёт бирлашмасида Болалар бўлимида даволанаётган кичкинтойлар ҳолидан хабар олиб, уларга совғалар улашишди.

 

Тадбирлар давомида меҳмонларнинг чиқишлари, улар ижросидаги дилтортар куй-қўшиқлар ҳудудлар аҳолисига кўтаринки кайфият бағишламоқда.

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//