Жамият
Тошкентнинг Яккасарой ва Сергели туманларидан кесиб ўтувчи Бобур кўчасидаги кўприкнинг таъмирланишида ичимлик сув тармоғини кўчириб ўтказиш жараёни сабаб айрим манзиллар сувсиз қолади.
«Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ матбуот хизматининг хабар беришича, қуйидаги туманларда 10 апрель соат 09:00 дан 12 апрель соат 09:00 гача ичимлик суви ўчирилади:
Сергели тумани
«Жун», «Нўғойқўрғон», «Қубайтепа», «Юқори Дархон», «Қут-барака», «Суғдиёна», «Қумариқ», «Олтин водий», «Учувчилар», «Бунёдобод» маҳаллаларида.
Янгиҳаёт тумани
«Виқор», «Ал-Фарғоний», «Чорбоғ», «Йўлдош», «Янги Чоштепа», «Чоштепа», «Чортоқ», «Иқбол», «Файзли», «Тошкент» маҳаллаларида.
Яккасарой тумани
«Бошлиқ», «Қушбеги» маҳаллаларида. Бошлиқ 4-тор, Бобур, Нукус, Абдулла Қаҳҳор кўчаларида.
Миробод тумани
«Темирйўлчилар», «Заминобод», «Биродарлик» маҳаллаларида.
Ичимлик суви тўхтатилган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77533
Жамият
56609
Жамият
55807
Жамият
50876
Жамият
//
Изоҳ йўқ