Жамият
Сирдарёда энг илғор агротехнологиялар жорий қилинади. Вилоят ҳокимига қишлоқ хўжалигида илм ва инновация жорий қилиш бўйича Хитойдан 2 нафар маслаҳатчи олиб келинади. Сирдарёда ирригация ва мелиорация тизимларини модернизация қилишга хитойлик инвесторлар жалб қилинади.
Хитой тажрибаси ёрдамида қорамол ва паррандачилик экокомплекслари ташкил қилинади, шўр ва сувсизликка чидамли маккажўхори, сорго, беда каби озуқага бой экин навлари экилади, интенсив анор, қовун, пекан ёнғоғи ва балиқчилик плантациялари ташкил қилинади, мева-сабзавотни сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш технопарки ташкил этилади.
Шўр ва сувсизликка чидамли экин турлари, чорвачилик наслларини яратиш бўйича Хитойнинг бу йўналишдаги етакчи олийгоҳлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади. Уларнинг филиаллари ташкил қилиниб, қишлоқ ва сув хўжалиги учун кадрлар тайёрланиши ҳамда ер ўзлаштириш, чўлланиш, ирригация ва экология йўналишида илмий-тадқиқотлар олиб борилиши маълум қилинди.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77533
Жамият
56609
Жамият
55807
Жамият
50876
Жамият
//
Изоҳ йўқ