Самарқандда “Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!” шиори остидаги тадбирлар бошланди

Сақлаш
18:21 / 07.04.2023 1639 0

“Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!” шиори остида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Қомусининг мазмун-моҳиятини аҳолининг турли қатламларига тушунтириш мақсадида ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирларнинг навбатдаги манзили Самарқанд вилояти бўлди.

 

 

“Маънавият фестивали” доирасидаги ушбу тарғибот тадбирлари вилоятнинг Самарқанд, Пастдарғом, Иштихон, Пахтачи, Ургут, Оқдарё, Нарпай, Қўшработ, Пайариқ, Каттақўрғон, Тойлоқ ва Нуробод каби туманларида ўтказилди. Уларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Абдуҳалил Маврулов, педагогика фанлари доктори, профессор Муҳаммаджон Қуронов, тарих фанлари доктори, профессор Дилором Бобожонова, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Сайёра Тўйчиева, шоир ва олим Дилшод Ражаб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдулла Шомағрупов, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Гулнора Аҳмедова ва яна бир қатор кўзга кўринган маданият ва санъат ходимлари, олимлар иштирок этишди.

 

 

 

Вилоятнинг Самарқанд, Ургут ва Нуробод тумани аҳолиси учун очиқ ҳавода ташкил қилинган тарғибот-ташвиқот тадбирларида ҳудудлар аҳолиси ва ёшлари билан биргаликда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда амалга оширилаётган сиёсий жараёнлар, халқимиз муаллифлигида яратилаётган янги таҳрирдаги Конституциядаги ўзгаришлар, киритилган янги модда ҳамда нормаларнинг аҳамияти тўғрисида сўзланди.

 

 

 

 

 

 

 

“Маънавият фестивали” доирасида Каттақўрғон шаҳридаги 11-ИДУМ ва Драма театрида “Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!” шиори остида ташкил этилган тадбирда кафолатланган бепул тиббий хизматлардан фойдаланиш, бепул бошланғич касб-ҳунар, ўқитувчилар шаъни ва қадр-қиммати давлат ҳимоясига олингани, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиниши ҳақида сўзланиб, янги Конституцияга киритилаётган ижтимоий-ҳуқуқий ҳуқуқ ва бурчлар ҳақидаги саволларга атрофлича жавоб берилди.

 

 

 

Тадбирлардаги қизғин ва мароқли суҳбатлар саҳна кўринишлари, Ватан ҳақидаги шеър ва куй-қўшиқларга уланиб кетди, бундан ташқари “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари “Меҳр-мурувват ва саховат” ҳамда “Инсон қадри” лойиҳалари доирасида жойлардаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, қария ва нафақадаги юртдошларимиз истиқомат қилувчи оилалар ҳолидан хабар олдилар, хонадон фарзандларига совғалар улашдилар.

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//