Жамият
project.gov.uz порталида «Маданият ва маърифат» телеканали «Карвон» телеканалига айлантириш лойиҳаси эълон қилинган.
Президент қарорининг лойиҳасида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибидаги «Маданият ва маърифат» телеканали «Карвон» номи билан қайта номланиб Маданият ва туризм вазирлиги тасарруфига ўтказилиши белгиланган.
Қарор лойиҳасидан маълум бўлишича, Маданият ва туризм вазирлиги тасарруфига ўтадиган телеканал МТРК моддий-техник базасидан фойдаланиш имкониятини ҳам ўзида тўлиқ сақлаб қолади.
Янги «Карвон» телеканали давлат муассасаси ҳамда «Маданият ва маърифат» маркази телеканалининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Аввалроқ Oyina.uz порталида «Кимгадир керак бўлмаган маданият ва маърифат бизга керак!” сарлавҳали мақола эълон қилинганди. Унда канал фаолияти ҳақида ижобий фикрлар билдирилганди. Мақолани бу ерда ўқиш мумкин.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ