Фарҳод Маннаповнинг ўлими юзасидан жиноят иши қайта малакаланди – Бош прокуратура

Сақлаш
16:53 / 07.04.2023 1606 0

Чилонзор тумани прокуратураси томонидан блогер Фарҳод Манноповнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, тергов давомида жарроҳлик амалиётини ўтказган клиника шифокорлари, анестезиолог ҳамда марҳумнинг танишлари, шунингдек, жами 15 нафар шахс гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган. Шу билан бирга, жиноят иши бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига тайинланган хизмат текшируви хулосаси олиниб, жиноят иши ҳужжатларига қўшилган.

 

Бундан ташқари, жиноят иши доирасида мураккаб экспертизаларни ўтказиш жараёни кетмоқда.

 

Дастлаб олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида 2013 йилда ушбу клиникада яна бир шахс жарроҳлик амалиёти вақтида вафот этганлиги ҳақида кўрсатма олинган. Бироқ тергов давомида ушбу важ ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли жиноят иши Жиноят кодексининг 116-моддаси 4-қисми «а» бандидан 116-моддаси 3-қисмига қайта малакаланган.

 

Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади.

 

Эслатиб ўтамиз, вайнер 5 март куни бурнини операция қилиниши чоғида кома ҳолатига тушиб қолиб, қайта ўзига келмаганди. Ўшанда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 4-кисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилганди.

 

Мавзуга доир: ССВ Фарҳод Маннопов ўлими юзасидан ўтказилган текширув натижаларини маълум қилди

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//