Жамият
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида аёл уч нафар фарзандини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилгани ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар берди Бош прокуратура.
Бош прокуратура терговнинг объектив ва холисона олиб борилишига халақит бермасликка чақирди.
«Ҳозирги кунда содир бўлган воқеа билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан турли ижтимоий тармоқларда суриштирувлар ўтказилиб, вафот этган шахс ҳамда унинг яқин қариндошларининг шахсий ҳаёти, шаънига доир маълумотлар ҳар хил талқин қилинган ҳолда оммавий ахборот воситаларида тарқатилмоқда. Ушбу маълумотлар терговнинг объектив ва холисона олиб борилишига халақит қилмоқда.
Жиноят-процессуал кодекси талабларидан келиб чиқиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётган вақтда шахсга доир маълумотларни тарқатиш ва терговга аралашиш қонун билан тақиқланишини эслатиб ўтамиз.
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, тергов тугагунига қадар ижтимоий тармоқларда ушбу фожиага оид маълумотларни тарқатмаслик ва фуқаролар шахсий ҳаётини муҳокама қилмасликка чақирамиз», — дейилади прокуратура мурожаатида.
Шу билан бирга тергов натижаси ҳақида қўшимча ахборот маълум қилиниши айтилди.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ