Қамчиқ довонида ёниб кетган юк машинаси ҳайдовчиси ҳалок бўлгани маълум қилинди

Сақлаш
20:14 / 06.04.2023 948 0

Қамчиқ довонида юк машинаси ва учта енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлганди. ФВВ ҳодиса оқибатида юк машина ҳайдовчиси вафот этганини маълум қилди.

 

Воқеа 6 апрель куни соат 11:10 да Тошкент—Ўш халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довонига ўтувчи йўлда юз берганди. Учта енгил автомобиль билан тўқнашиши оқибатида лак-бўёқ маҳсулотларини олиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб, ёниб кетган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув гуруҳлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, 25 дақиқа ичида ёнғинни ўчирган.

 

Ҳодиса натижасида 6 киши жабрланган, улар энг яқин тиббиёт муассасасига ётқизилган. Ёнғин тўлиқ ўчирилгандан сўнг юк машинасининг ҳайдовчиси вафот этгани аниқланган.

 

Ёнғинни ўчириш вақтида довонда транспорт ҳаракати вақтинча ёпилган, соат 13:15 да транспорт ҳаракати тикланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//