Жамият
Навоий вилоятидаги мактабларнинг бирида директор ўқитувчиларнинг ҳар биридан Open budget лойиҳаси учун 100 тадан овоз йиғишни талаб қилгани айтилган аудиохабар тарқалди.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу овозли хабар Навбаҳор туманида жойлашган 9-мактаб директори Д.Туробовага тегишли.
«Ҳолат бошқарма бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи У.Тиллаев томонидан тегишли масъуллар билан биргаликда зудлик билан атрофлича ўрганиб чиқилди. Директорга нисбатан иш берувчининг тегишли буйруғига асосан белгиланган тартибда интизомий жазо чораси қўлланди», — дейилади хабарда.
Шунингдек, ҳозирда ҳолат ваколатли органлар томонидан директорнинг хатти-ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари бор-йўқлиги ўрганилмоқда.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77753
Жамият
56725
Жамият
55947
Жамият
51009
Жамият
//
Изоҳ йўқ