Жамият
“2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2023 йил 15 апрелдан эксперимент тариқасида Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги ҳузуридаги “Агросервис оператор” орқали ташаббускорлар лойиҳаларни молиялаштиришнинг қуйидаги янги тизими жорий этилади:
Вазирликнинг Геоахборот тизимида 8 та асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (пахта, ғалла, шоли, пиёз, сабзи, картошка, маккажўхори ҳамда мойли экинлар) экилишини, вегетация даврини мониторинг ва таҳлил қилиш амалиёти жорий этилади.
2023 йил 1 июнгача пахта, ғалла, мева-сабзавотлар етиштириш учун имтиёзли кредит ажратиш жараёнлари рақамлаштирилади, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга “Агроплатформа” ахборот тизими жорий этилади.
2023 йил 1 майдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар рўйхатга мувофиқ товарларнинг чакана савдо объектларида харидини амалга оширганда харид суммасининг 1 фоизи миқдоридаги тўлов ўрнига, харид суммасида тўланган ҚҚС суммаси қайтарилади.
2023 йил 1 июндан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги барча субсидиялар “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш” ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Президентнинг тегишли қарори доирасида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига 2023 йилда 400 миллиард сўм бюджет ссудаси йиллик 10 фоиз ставкада ажратилади.
Вазирлик ҳузурида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини таҳлил қилиш маркази ташкил этилади. 2023 йилда ҳар бир вилоятда ўртача 250-300 гектардан намунавий боғ-токзорлар барпо этилади. Қорақалпоғистон Республикасида чорвага озуқа етиштириш учун бериладиган ерлар майдони 2 гектардан 5 гектарга оширилади.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ