Жамият
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ахборот хизмати Қўқон педагогика институти ётоқхонасида бўлган воқеа юзасидан қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, Қўқон давлат педагогика институти талаба қизлари шикоятига кўра ҳолат Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан назоратга олинди.
Вазирлик инсон шахсий ҳаётига ўзбошимчалик билан аралашиш, шахсий маълумотларни очиқлашга уриниш каби хатти-ҳаракатларни қаттиқ қоралайди, ушбу ҳолатни талаба-қизларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш деб баҳолайди. Ҳеч ким инсон эрки ва шахсий ҳаётига дахл қилишга ҳақи йўқ, деб ҳисоблайди.
Шу боис, бевосита жараёнда иштирок этиб, хизмат вазифасини суиистеъмол қилган 4 нафар масъул ходим, жумладан, воқеада бевосита иштирок этган проректор эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва бир нафар мутахассисга интизомий жазо чораси қўлланилди.
“Шу ўринда, воқеа иштирокчиси бўлган қизларнинг тазйиқсиз таълим олишлари кафолатланади.
Ўз навбатида, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан текширув ишлари давом эттирилаётганини маълум қиламиз”, дейилади вазирлик баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўқон педагогика институти масъуллари томонидан институт ётоқхонасида қизларнинг хонасидан яширин камера ўрнатилгани ҳақида хабар берилган ва бу жамоатчиликнинг кескин эътирозига сабаб бўлган эди.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ