Наманганда Маънавият фестивали: «Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!»

Сақлаш
16:32 / 05.04.2023 912 0

Наманган вилоятида «Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!» шиори остида ўтказилаётган Маънавият фестивали давом этмоқда.

 

Вилоятнинг Норин, Поп, Тўрақўрғон, Косонсой, Чортоқ, Мингбулоқ, Учқўрғон туманларидаги маҳаллалар ҳамда Маданият марказларида ташкил этилаётган маънавий-маърифий тадбирларда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо, Фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров, санъаткор, Юнус Ражабий сулоласи давомчиси Азиз Ражабий, Ўзбекистон Давлат филармония хонандаси Курция Эсонова, фалсафа доктори Шахлохон Аҳророва, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Баҳодир Нишонов ва яна бир қатор кўзга кўринган номлар қатнашмоқда.

 

 

Фестиваль аъзолари жойларда янгиланаётган Конституциянинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтар экан, янги Қомусимиз, ёрқин келажагимиз учун барчани овоз беришга чақирмоқда.

 

 

 

Сўзга чиққанлар янгиланаётган Конституция жамиятимизнинг миллий тараққиёт эҳтиёжларидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, Янги Ўзбекистонни бунёд этишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашдаги истиқболли қадам эканлигини таъкидладилар.

 

 

 

Пойтахтдан келган меҳмонлар маданият марказларида аҳоли билан учрашишдан ташқари, мактабларга ҳам ташриф буюрмоқда. Шунингдек, тарғибот гуруҳи аъзолари Наманганда илк бор ташкил этилган Гул бозори фаолияти билан танишиб, у ерда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан ҳам суҳбат олиб боришди.

 

 

 

 

 

Тадбирлар давомида меҳмонларнинг чиқишлари, улар ижросидаги дилтортар куй-қўшиқлар ҳудудлар аҳолисига кўтаринки кайфият бағишламоқда.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//