Жамият
Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилоятида ўғил ва қиз фарзандини сотмоқчи бўлган икки нафар аёлни қўлга олди. Бу ҳақда “Uzreport” хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида туғилган 36 ёшли аёл шу йилнинг 3 февраль куни туғилган ўғил фарзандини 40 минг долларга сотаётган вақтида ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган.
Шунингдек, Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшовчи аёл жорий йилнинг 3 февраль куни туғилган қиз фарзандини Тошкент шаҳрида 20 минг долларга сотишга келишиб, ушбу суммадан 11500 долларни олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 3-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ