Жамият
Тошкент вилоятидаги «Ғишткўприк» чегара божхона постида фил тиши ва буғу шоxларини олиб кирмоқчи бўлганлар тўхтатиб қолинди, дея хабар қилмоқда вилоят божхона бошқармаси.
Қайд этилишича, «Ғишткўприк» чегара божхона пости орқали ҳаракатланиб, хориж давлатидан юртимизга кириб келган фуқаро бошқарувидаги Cobalt машинаси божхона кўригидан ўтказилган. Натижада автоулов ўриндиғининг ост қисмига яширинча жойланган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 32 000 000 сўмлик, 180 дона буғу шохлари ва 1 дона фил тиши борлиги аниқланди.
Маълумот учун, Фил барча турлари ва унинг тана аъзолари Ҳалқаро табиатни муҳофоза қилиш иттифоқининг Қизил руйҳатига киритилган.
Бошқарманинг қайд этишича, ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ