Жамият
ПМТИ экспертлари Ўзбекистонда 36 турдаги товарларга божхона божининг нол ставкаси белгилангани нархлар даражасига қай тарзда таъсир этганини ўрганди.
Президентнинг 2023 йил 23 мартдаги фармони билан 2024 йил 1 январга қадар мамлакат ҳудудига олиб киришда божхона божининг нол ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати эълон қилинган.
Мазкур ҳужжатда кўзда тутилган чора-тадбирларнинг амалиётдаги аксини тадқиқ этиш мақсадида нархлар ўзгариш ҳолати таҳлил қилинди.
Таҳлил учун бож тўловчи ва асосан расмий иш юритувчи ҳисоблангани сабабли миллий супермаркетлар нархлари асос қилиб олинган. Жумладан, 96 турдаги 3120 та истеъмол товари бўйича статистика data-scraping йўли билан юклаб олинди. Ҳар бир товар тури бўйича нархлар феврал ва март ойининг охири учун солиштирилди.
Натижаларга кўра, божхона тарифларининг туширилиши баъзи нархларнинг тегишли равишда тушишига олиб келган.
Жумладан, шоколад маҳсулотлари ўртача 463 сўмга, сабзавот ва мева консервалари — 802 сўмга, гўшт консервалари — 1164 сўмга, мол гўшти — 375 сўмга, вафли ширинликлари — 415 сўмга, бринза — 275 сўмга арзонлаган.
Шу билан бирга, божхона божлари туширилган бошқа турдаги маҳсулот нархларида ҳозирча ўзгариш бўлмагани аниқланди.
Жумладан, соқол олиш воситалари, ёрмалар, йогурт, қаймоқ, творог каби сут маҳсулотлари нархи ўзгармаган. Соч ювиш воситалари, чой ва кофе, сабзавот, мураббо ва соуслар нархи эса бир оз ошган.
Бундай ҳолат импорт инфляциясининг бождан ташқари омиллари таъсири кучли эканлиги ёки бу маҳсулотлар орасида кўпларига талаб ички ишлаб чиқариш ҳисобига қондирилаётгани билан изоҳланиши мумкин.
«Тегишли равишда, нархлар стабиллигини таъминлашга қаратилган кейинги чора-тадбирлар рақобат муҳитини ривожлантиришга йўналтирилиши муҳим аҳамият касб этади», дейилади Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ