Андижонда мактаб ходимларини ободонлаштириш ишларига жалб қилган раҳбарга жарима белгиланди

Сақлаш
20:05 / 04.04.2023 918 0

Ижтимоий тармоқлар орқали Асака туман Мактабгача таълим ва мактаб бўлими мансабдорлари томонидан ишчи ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилинмоқда номли сарлавҳаси остида чоп этилган маъқола юзасидан Давлат меҳнат назорати инспекцияси бошлиғи ўринбосари М.Х.Нуралиев томонидан ўрганиш ўтказиб қуйидагиларни аниқланган.

 

Ўрганиш вақти: 2023 йил 29 март куни Асака тумани Мактабгача таълим ва мактаб бўлими бошлиғининг котиби вазифасида ишловчи Комилов Нодирбек Козимжонович томонидан туман ХТБга қарашли умумталим мактабларнинг директорларига телеграмм тармоғи орқали топшириқ бериб, унда барча мактабларнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарлари ва техник ходимларини 2023 йил 30 март куни соат 8:00 да “Улуғбек” МФЙ Наврўз даҳасида бўлиб ўтаётган ободонлаштириш ишларига жалб этишни таъминлаш бўйича топшириқ берганлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолатга бўлим мудири котиби Н.Комилов жалб қилинган бўлиб, суҳбат ўтказилганда ходим хақиқатдан мактаб хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарлари ва техник ходимларига телеграмм тармоғи орқали топшириқ берилганлиги, ободонлаштириш ишларига барча техник ходимларни жалб қилишлигини айтилган.

 

Ушбу топшириқ бўлим мудирини хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Қурбонов Шерзодбек Тожибоевич буюрганлигини ўз тушунтириш хати орқали маълум қилган.

 

Ш.Қурбонов ҳозирги кунга қадар бўлимга мудири лавозимига тайинланмагангини важ қилиб, шу сабабли ўз мансабидан фойдаланган ҳолда ободонлаштириш ишларига мактабларнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарлари ва техник ходимларини жалб этиш бўйича оғзаки топшириқ берганлиги аниқланган.

 

Асака тумани Мактабгача таълим ва мактаб бўлимига қарашли мактабларнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарлари ва техник ходимлари билан ўтказилган ўрганишда ҳақиқатдан ҳам 30.03.2023-йил куни “Улуғбек” МФЙ Наврўз даҳасидга ободонлаштириш ишларига жалб қилинганлигини маълум бўлган.

 

Ушбу жараёнда иштирок этган 30 нафар ходимлар мазкур вазифани бажариб “Наврўз” даҳасида “Тут” кўчати экилганлиги, бироқ ушбу вазифа бажариш учун шахс томонидан мажбурламаганликларни ўз тушунтириш хатлари орқали маълум қилиган.

 

Бу ҳолат: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 7-моддасида “Мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади” деб белгиланган.

 

Бироқ, ходим Ш.Қурбонов ва Н.Комилов ҳамда мактабларнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарлари ва техник ходимларнинг ўз тушунтириш хатларида ушбу вазифаларни бажариш, уларни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш ёки ишни бажаришга мажбурлаш каби харакатлар юзага келмаганлигини акс этади.

 

Меҳнат кодексининг 177-моддаси иккинчи хатбошисидаги “Иш берувчи ходимдан унинг меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни, қонунга хилоф ёки ходим ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирувчи, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар қилишни талаб этишга ҳақли эмас” деб белгиланган.

 

Ушбу ҳаракатлардан кўриниб турадики, бўлим мудири хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Ш.Қурбонов ишчи ходимларни мажбурий тартибда меҳнатга мажбурламаган бўлса-да, уларни меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни бажаришга ўз розиликларини ёзма равишда олмаган ҳолда - қонунга хилоф равишда жалб этганлиги кузатилган.



Юқоридагилардан келиб чиқиб, мазкур қонунбузулиш ҳолати туман Мактабгача таълим ва мактаб бўлим мудири вазифаси айни вақтда ваканд лавозим бўлганлиги, Хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Ш.Қурбоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Мамурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддаси 1-кисмига асосан базовий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баробари, яъни 3 000 000 (уч миллион) сўм миқдорда маъмурий жарима жазоси тайинланганлигини маълум қилинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//