Жамият
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида барпо этилаётган кўп қаватли уйлардан бири қийшиқ қурилаётгани айтилган видео тарқалди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мазкур ҳолатга расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, туманнинг Ислом Каримов ва Бунёдкор кўчалари кесишувида жойлашган қурилиш объекти замонавий архитектура намунаси сифатида ўзига хос дизайн асосида лойиҳалаштирилган бўлиб, бу бино конструктив элементларида камчиликлар борлигини англатмайди. Қурилиш ишлари белгиланган талаб ва меъёрлар асосида амалга оширилаётгани қўшимча қилинган.
Вазирлик бино қурилаётган ҳудуд сейсмик жиҳатдан текширилгани ва бу борада ижобий хулоса олингани маълум қилди.
Тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларининг КЖ (темир-бетон конструкциялар) бўлимининг ечимларига асосан 23-қаватдан 26-қаватгача К-4 ва К-5 қуйма темир-бетон устунлар эгилган ҳолда лойиҳалаштирилган ҳамда бу қурилиш меъёрлари ва қоидаларига асосан бажарилган; ишчи лойиҳа ҳужжатлари MB Studio МЧЖ томонидан ишлаб чиқилганидан сўнг, «Зилзилабардош қурилишнинг илмий-тадқиқот ва лойиҳа маркази антисейсмик» МЧЖ томонидан ушбу ҳудуд сейсмикасига ёндашган ҳолда текширилган ва 2021 йил 16 мартда бу борада ҳам ижобий хулоса олинган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ