Жамият
Тошкентнинг уч туманидаги айрим маҳаллаларда табиий газ таъминоти бир суткага тўхтатилди.
Энергетика вазирлигининг хабар беришича, таъмирлаш ишлари сабабли 4 апрель соат 08:00 дан 5 апрель соат 08:00 га қадар Сергели, Янгиҳаёт ва Чилонзор туманларининг айрим маҳаллалари табиий газ таъминотидан вақтинча узилган.
Сергели тумани аҳоли истеъмолчилари: «Соҳибқирон», «Саховат», «Янги Сергели», «Қипчоқ», «Эзгулик», «Нурҳаёт», «Мададкор», «Иттифоқ», «Зийнат», «Нилуфар», «Меҳригиё», «Ўзгариш», «Ҳабибий», «Бунёдобод», «Янги Бунёдобод» МФЙларида жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 21 566 та аҳоли хонадонларида ҳамда «Жунариқ», «Ноғай қўрғон», Юқори дархон», «Қубайтепа», «Қут-барака», «Сўғдиёна», «Софдил», «Дарё бўйи» МФЙларидаги жами 7 634 та уй хўжалигида;
Сергели тумани улгуржи истеъмолчилари: 85 та саноат корхонаси, 11 та мактаб, 4 та МТМ, 41 та умумий овқатланиш объекти, 68 та новвойхона ва 184 та коммунал-маиший корхона – жами 393 та улгуржи истеъмолчида;
Янгиҳаёт тумани аҳоли ва улгуржи истеъмолчилари: «Файзли», «Чоштепа», «Янги Шоштепа», «Янги Дархон», «Ташаббус», «Янги умид», «Янги турмуш», «Ҳумо», «Янги Ҳаёт», «Орият», «Гулшанобод», «Марҳамат», «Ибрат», «Олчазор», «Хушнуд», «Навқирон», «Ёрқин ҳаёт», «Чароғон», «Чорбоғ», «Виқор», «Ал-Фарғоний», «Дўстлик», «Иқбол», «Йўлдош», «Тошкент», «Чортоқ» МФЙлардаги жами 5 251 та уй хўжалигида ва кўп қаватли уйлардаги жами 29 835 та аҳоли хонадони ҳамда 316 та улгуржи истеъмолчида;
Чилонзор тумани аҳоли ва улгуржи истеъмолчилари: «Бешқўрғон», «Тирсакобод», «Хайриобод», «Хон тўпи», «Бек тўпи», «2-Қатортол», «Мевазор», «Яккабоғ МФЙлардаги жами 6 000 та уй хўжалигида ҳамда 47 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.
«Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ