Жамият
Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш учун 55 та сайлов участкаси тузилмоқда.
«Дунё» ахборот агентлиги хорижий давлатларда жойлашган сайлов участкалари манзиллари акс эттирилган интерактив харитани ишга туширди.
Ўзбекистоннинг ўзида Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегараларида 14 та референдум округи ташкил этилмоқда. Хориждаги сайлов участкалари Тошкентдаги 14-округга бириктирилган.
Референдум ўтказувчи 14 та округ комиссияларида жами 266 киши иш олиб боради.
2021 йилги президентлик сайловларида бўлгани каби фуқароларга ўз участкасини аниқлаш ва уни ўзгартиришда интерактив хизмат кўрсатилади. У Ягона интерактив давлат хизматлари порталида йўлга қўйилади.
Референдум 30 апрель куни бўлиб ўтади. Муддатидан аввал овоз бериш 19−26 апрель кунларига белгиланган.
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
77533
Жамият
56609
Жамият
55807
Жамият
50876
Жамият
//
Изоҳ йўқ