Жамият
Самарқанд вилояти Ургут туманида 3 ёшли бола ариқдан ўлик ҳолда топилди. Вилоят ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Таъкидланишича, тумандаги «Гулистон» МФЙда яшовчи оиланинг 2020 йилда туғилган фарзанди уй олдидан ўтувчи ариққа эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган. Бола маълум бир масофагача оқиб борган ва маҳаллий фуқаролар томонидан қутқариб олинган. Тез-тиббий ёрдам ходимлари томонидан кўрсатилган ёрдамга қарамай, бола вафот этган.
Воқеа жойида ўрганиш ишлари олиб борилганида, гувоҳларнинг кўрсатмаларига асосан мазкур ариқда 20-30 сантиметрда сув оқиб ўтгани аниқланган. «Бу кучли сув оқими эмас, фақатгина ёш болани оқизиб кетиш кучида бўлган», — дейди ФВБ масъули.
Самарқанд вилояти Гидрометеорология бошқармаси томонидан олинган маълумотга кўра, Ургут туманида 3 апрель куни соат 10:00 дан 14:00 гача 12,3 миллиметр ёмғир ёғган бўлиб, бу сел ва сув тошқинларининг келиб чиқишига сабаб бўлмайди.
«Ижтимоий тармоқларда ёш боланинг сельда оқиб кетгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Бу эса асоссиз, нотўғри маълумотлар ҳисобланади. Бу ҳолатда ёш бола эҳтиётсизлиги сабаб оқиб кетган. Ота-оналардан фарзандларини назоратсиз қолдирмасликларини илтимос қилиб қоламиз», — дея таъкидлайди масъул.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ