Жамият
«Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!» шиори остида Наманган вилоятида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясини тарғиб этишга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Вилоятнинг Поп, Чуст, Учқўрғон, Чортоқ каби туманларидаги тарғибот тадбирларида Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Мирҳожиддин Мирзо, фалсафа фанлар доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова, Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Шаҳло Аҳророва, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров, устазода санъаткор Юнус Ражабий сулоласи вакили Азиз Ражабий ҳамда Муқимий номидаги ўзбек драма театри актёри Расулхон Қодирхоновлар иштирок этди.
Тадбирлар давомида Конституцияга киритилаётган янгиликлар тўғрисида, шунингдек, референдум ўтказиш тартиби, унда иштирок этиш бўйича ёшлар ташаббус ва таклифлари илгари сурилди.
«Маънавият фестивали» Поп туманидаги Мурувват уйида кўтаринкилик билан ташкил этилганини алоҳида таъкидлаш керак. Жараёнда янгиланаётган Конституция жамиятимизнинг миллий тараққиёт эҳтиёжларидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, Янги Ўзбекистонни бунёд этишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашдаги истиқболли қадам эканлигини таъкидлади.
Наманган шаҳридаги болалар шифохонасида меҳр-мурувват ва саховат» лойиҳаси бўлиб ўтди. Шунингдек, фестиваль доирасида Рамазон уйи муносабати билан хайр-саховат тадбирлари ҳам ташкил этилмоқда.
Маданий-маърифий тадбирлар Чуст шаҳрида Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги 34432-ҳарбий қисмда ҳам ўтказилди.
Жойларда меҳмонларнинг чиқишлари ва дилтортар куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишламоқда. Бу каби маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ