Жамият
Кундузги ҳаво ҳарорати ҳафта давомида +20...+23 даражадан +15...+18 даражагача ўзгариб туради.
Республика бўйича ёмғир ёғиши баъзи жойларда шамол тезлиги 15–20 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар, шунингдек, дўл ёғиши билан кузатилади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 3–6 апрел кунлари баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғ ҳудудларда 5–6 апрел кунлари ёмғир қорга айланиши мумкин.
3–4 апрел кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
3–7 апрел кунларида Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.
Тошкент шаҳрида 4 апрелдан 6 апрелгача вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. Шамол ўзгарувчан йўналишда кучсиз 5–10 метр/сониядан бироз 12–15 метр/сониягача эсади. Бугун кундузги ҳаво ҳарорати +21...+23 даражани ташкил этади, ҳафта ўртасига бориб +16...18 даражагача пасаяди.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ