Спорт
Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича «Катта дубулға» мусобақаси ўз якунига етди.
Мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритди. -80 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратган Жасур Жайсунов турнир ғолибига айланди. Жаҳон чемпиони Светлана Осипова эса (+73 кг) бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақани 2 та олтин ва 1 та бронза медаллари билан якунлади. Ушбу турнир лицензион характерга эга бўлиб, декабрь ойида ўтадиган яна бир «Катта дубулға» мусобақаси якунига кўра, Париж—2024 Олимпия ўйинларининг дастлабки лицензиатлари аниқланади.
Аввалроқ Токио Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашидовнинг ҳам мазкур мусобақа ғолиби бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
77829
Жамият
56762
Жамият
55994
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ