Жамият
Тошкент шаҳридаги лотокларнинг ўртача диаметри 300 ммга тенг. Улар ёғингарчилик сувларини коллекторлар ва каналларга етказади.
2 апрель куни 2 соат давомида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида 20 мм ёмғир ёғган ва бу апрел ойи учун белгиланган умумий меъёрнинг (яъни 60 мм) учдан бир қисмига тенг.
.png)
Лотоклар бир пайтнинг ўзида бундай катта оқимни қабул қилишга мўлжалланмагани боис, Тошкент шаҳридаги бир неча манзилгоҳларда сув тўпланиши кузатилган.
“Бу ҳолатни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида, Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ва унинг туман бўлинмалари, коммунал соҳа тизимлари, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Ички ишлар бош бошқармасининг 500 дан ортиқ ходимлари, 100 дан ортиқ махсус техникалари жалб этилиб, 23:00 гача барча манзиллардаги ҳолатлар бартараф этилди”, – дейилади хабарда.

Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77692
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ