Жамият
Кеча, 2 апрель куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги 1963 йилда қурилган турар-жой биносининг балконлари қулаб тушгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги матбуот хизмати расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, кўп қаватли уйда кучли ёмғир туфайли бирданига бир нечта балконлар қулаб тушган.
Шу бинода истиқомат қилувчилар шунга ўхшаш вазиятнинг олдини олиш учун хонадон балкон қисмининг бир бурчагини тешиб, шу орқали тўпланиб қолган сувни чиқариб ташлаган.
Вазият Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари ва пойтахтнинг ҳудудий уй-жой фондини назорат қилиш инспекцияси масъул шахслари томонидан зудлик билан ўрганилган.
“Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ва квартираларнинг ички қисмига зарар етмаган”, – дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳолат бўйича тегишли ташкилотлар томонидан инструментал техник кўрикдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда. Батафсил маълумот кейинроқ эълон қилинади.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ