Бугун аксарият ҳудудларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади

Сақлаш
15:16 / 03.04.2023 841 0

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 3 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-14 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-12, кундузи 21-23 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.  

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, Навоий вилоятида кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, айрим туманларда дўл ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.Кечаси 9-14, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.  

 

Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, баъзи туманларда дўл ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 9-14, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.    

 

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, баъзи туманларда дўл ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 9-14, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.  

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, Қашқадарё вилоятида кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, баъзи туманларда дўл ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.  

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.    

 

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши, баъзи туманларда дўл ёғиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.  

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//