Жамият
Тошкентда ноқулай об-ҳаво кузатилмоқда. Ёмғир сувлари ҳатто метро бекатларигача тошиб киргани акс этган видеолар тарқалмоқда.
Пойтахт ҳокимлиги ушбу ҳолатлар рўй беришидан аввалроқ аҳолини огоҳлантирган.
«Тошкентда кучли шамол ва ёмғир ёғиши кузатилмоқда.
Сиздан эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишингизни, дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарингизни қўймаслигингизни сўраймиз», дейилади хабарда.
Шунингдек, чақмоқ-момақалдироқ, кучли жала ҳодисалари пойтахтнинг катта қисмида электр узилишларини юзага келтирди.
Яккасарой, Янгиҳаёт, Миробод, Бектемир, Сергели туманлар баъзи массивларида электр тармоқларида носозликлар юзага келган. Носозликлар бригадалар томонидан бартараф этилмоқда.
1055 диспечерлик хизмати ишонч рақамларига Шайхонтоҳур ва Олмазор туманлари катта қисмида истиқомад қилувчи аҳоли томонидан тармоқда электр энергияси узилиб қолгани юзасидан тинимсиз мурожаатлар келиб тушмоқда, дейилади UzbMeteo маълумотида.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ