Маънавият фестивали: «Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!»

Сақлаш
02:06 / 01.04.2023 1572 0

Фарғонада Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан «Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!» шиори остида Маънавият фестивали бўлиб ўтмоқда.

 

Унда пойтахтдан келган таниқли олимлар, шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар ҳамда «Маърифат» тарғиботчилари жамияти аъзолари иштирок этмоқда. Маънавият фестивали Қўқон, Қувасой, Марғилон шаҳарлари ва Фурқат туманида кўтаринкилик билан ташкил этилди.

 

 

Қувасой шаҳридаги «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинидаги маданият марказида бўлиб ўтган тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси, фалсафа фанлари доктори Жамила Шермуҳаммедова ва бошқалар янгиланаётган Конституция жамиятимизнинг миллий тараққиёт эҳтиёжларидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, Янги Ўзбекистонни бунёд этишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашдаги истиқболли қадам эканлигини таъкидлади.

 

Самимий мулоқот тарзидаги тадбирда бош қомусимиздаги муҳим ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.

 

 

«Маълумотларга кўра, кейинги 25 йилда жаҳоннинг 100 дан ортиқ давлатларида конституциявий ислоҳотлар кузатилган. Биргина ХХИ асрда 57 та давлат конституцияси қабул қилинибди. Янги тараққиёт босқичига қадам қўяётган ҳар бир давлат ўз ривожи, фуқаролари фаровонлиги йўлида янги таҳрирдаги қомусга эҳтиёж сезади. Янгиланаётган қомусимиз, Янги Ўзбекистоннинг истиқболномаси бўлади. Янги таҳрирдаги Конституцияда жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари инобатга олингани, Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамият жипслашгани, Бош Қомусимиз том маънода халқ Конституцияси бўлаётганидан далолат беради», – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо.

 

 

 

Маънавият фестивалида қувасойликлар янгиланаётган Конституция ҳақида ўз фикрларини билдириб, 30 апрелдаги референдумда фаол иштирок этишларини қайд этди.

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова, «Ниҳол» мукофоти совриндори Адолат Исмоиловаларнинг дилтортар қўшиқлари барча тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//