Жамият
Ўзбекистонда ташкил этилган халқаро «Мумтоз шеърият» фестивали ҳамда ТУРКСОЙ Ёзарлар бирлигининг биринчи йиғилишида атоқли адиб, Озарбойжон халқ ёзувчиси Анор Рзаев Президент Шавкат Мирзиёев фармони асосида «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.
ТУРКСОЙ Ёзарлар бирлиги фахрий раиси, Озарбойжон халқ ёзувчиси Анор Рзаев 1938 йили 14 март куни Боку шаҳрида таваллуд топган. Ёзувчини адабиёт мухлислари Анор муаллим деб атайди. Устоз ижодкор ёзувчи, режиссёр, сценарийнавис, жамоат арбоби сифатида самарали фаолият юритади.
Маълумотларга кўра, Анор муаллим шоирлар оиласида туғилган. Унинг отаси Расул Рза ҳамда онаси Нигор Рафибейли Озарбойжонда таниқли шоирлар эди. Анор муаллим мусиқали мактабни аъло баҳоларга тамомлаб, 1955 йили Озарбайжон давлат университетининг филология факультетига ўқишга киради. Олийгоҳни тамомлаб, Москвадаги Олий сценарий курси, кейинроқ эса Олий режиссёрлик курсида таҳсил олади.
Шунингдек, ёзувчи ўз фаолияти давомида «Гобустан» санъат алманхи, Озарбойжон Ёзувчилар уюшмаси, мамлакат Миллий Мажлиси ( Парламенти), Туркийзабон давлатлар ёзувчилар уюшмасида самарали фаолият кўрсатди. Унинг асарларида замон муаммолари, анъана ва қадриятлар, уларга одамларнинг муносабати каби долзарб масалаларга кенг ўрин берилган. Анор муаллим она тили ривожи, миллий анъаналарни асраш, китобхонларнинг адабий дидини юксалтириш йўлида жонбозлик кўрсатаётган зиёлилар дарғаси сифатида эъзозланади.
Анор муаллим «Дантенинг юбилейи», «Оқ кўрфаз», «Беш қаватли уйнинг олтинчи қавати», «Мулоқот», «Сизсиз» каби асарларида замондошлар образини яратишга интилади. Анъанавий тушунча ва урф-одатларнинг одамлар ҳаётига таъсирини тадқиқ қилади. Ижодкорнинг бир қатор асарлари асосида кинокартиналар ҳам яратилган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ