Жамият
1 апрелдан Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари учун нархлар ошади, деб хабар беради боғ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, ҳайвонот боғига кириш чиптасининг нархи ошиши сабаби жониворларнинг озуқаси нархи кўтарилиши билан боғлиқ.
«Ошиб бораётган нархлар катта харажатларни талаб қилади. Шу сабаб биз узоқ ўйланишлардан сўнг кириш чипталари нархини бироз кўтаришга қарор қилдик. Бу қарор, шунингдек, жониворлар озуқаси нархининг ошиши билан ҳам боғлиқ», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, 7 ёшдан кичик бўлган болалар ва имконияти чекланганлар учун ҳайвонот боғига кириш бепул. Хизматни ўтаётган ҳарбийлар, нафақадаги фуқаролар ва 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун кириш чипта нархи 20 минг сўм. 16 ёшдан катталар учун эса 35 минг сўм этиб белгиланган.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77692
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ