Жамият
Ўзгидромет хизмати агентлиги дам олиш кунлари — 1−2 апрель саналарида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Жума ва шанба кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 31 март кундуз куни қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғади. Кундузги ҳаво ҳарорати +20…+25 даража атрофида бўлади.
Якшанба куни республика ҳудудига Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғади, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида, тоғолди ва тоғли ҳудудлардаги баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида дўл ёғиши мумкин. Фақат шарқий ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
1−2 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши, республика шимолида ва чўл ҳудудларида 22−25 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
31 март ва 2 апрелда тоғолди ҳамда тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шунингдек, 31 мартда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ