Жамият
Сергели тумани «Юқори дархон» МФЙ, Наврўз кўчасида жойлашган д-159 мм.ли ўрта босим газ қувурига, газ ҳисоблагич ўрнатиш ишлари «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФнинг «Сергелитумангаз» ва «Янгиҳаёттумангаз» газ таъминоти бўлимлари томонидан амалга ошириш режалаштирилган.
Шу туфайли жорий йилнинг 31 март куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шундан Сергели тумани аҳоли истеъмолчилари:
- Наврўз, Ёрқин ҳаёт кўчаларидаги жами 528 та уй хўжаликларида.
Сергели тумани улгуржи истеъмолчилари:
- Мактаб – 1 та;
- ММТ – 1 та;
- Нонвойхона – 4 та;
- Маиший ишлаб чиқариш корхонаси – 5 та.
Янгиҳаёт тумани аҳоли ва улгуржи истеъмолчилари:
- Наврўз, Паст дархон кўчаларидаги жами 250 та уй хўжаликларида ҳамда 7 та улгуржи истеъмолчиларида.
Бундан ташқари, Бектемир тумани Ийк ота кўчасида жойлашган юқори босим д-530 мм.ли газ қувурига газ ҳисоблагични ўрнатиш ишлари «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФнинг «Бектемиртумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан амалга ошириш режалаштирилган.
Шу туфайли жорий йилнинг 31 март куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шундан Бектемир тумани аҳоли истеъмолчилари:
- «Устозлар», «Забардаст», «Нурли йўл» МФЙлари ҳудудидаги жами 2 279 та уй хўжаликларида.
Бектемир тумани улгуржи истеъмолчилар:
- Бектемир туманидаги жами 67 та улгуржи истеъмолчиларида ҳамда «МEГА-ГАЗ» МЧЖ, «Зайгори газ сервес» МЧЖ автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида (АГТКШ).
«Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Етказилаётган ноқулайликлар учун «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди», – дейилади хабарда.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ