Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Сақлаш
16:03 / 30.03.2023 749 0

Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Фото: Президент матбуот хизмати

 

Маълум қилинишича, сўнгги йилларда 5 та янги хусусий авиакомпания ташкил қилиниб, авиапарк 44 тага етган.

 

Янги Самарқанд аэропорти 2022 йили «бешинчи осмон» режимида ишлашга ўтгани ҳисобига, ҳафталик авиақатновлар сони 46 тадан 78 тага, йўловчи оқими эса 6,5 мингдан 10 мингтага кўпайди.

 

Шунга қарамай ички рейслар тақчиллиги кузатилмоқда, темир йўлда ҳафтасига 68 та қўшимча қатновга, 350 та янги вагонга талаб бор. Қорақалпоғистон, Жиззах, Наманган ва Сурхондарёда сайёҳларга автобус етишмайди.

 

Шу муносабат билан фуқаролик авиацияси раҳбарларига:

 

– йил якунига қадар 20 та қўшимча замонавий самолётни олиб келиб, миллий авиация паркини 64 тага етказиш;

– авиақатновлар сонини ҳафтасига ҳозирги 461 тадан 700 тага етказиб, йиллик йўловчи ташишни 7,5 миллионга олиб чиқиш;

– 1 майдан бошлаб водий—Урганч, водий—Термиз, водий—Бухоро, водий—Самарқанд, Термиз—Нукус, Самарқанд—Урганч, Бухоро—Урганч каби йўналишлар бўйича мунтазам авиарейсларни йўлга қўйиш топширилди. Бунда, авиабилет харажатларининг 25 фоизига субсидия берилади ва бунга 60 миллиард сўм ажратилади.

– Умуман, жами маҳаллий рейслар сони 2 баравар оширилиб, 100 тага етказилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси