Жамият
23 март куни Фарғона вилоятининг Риштон туманида 17 ёшли қиз истироҳат боғида «Пиратский корабль» номли аттракциондан эҳтиётсизлик сабаб тушиб кетди.
Вилоят ИИБнинг хабарига кўра, қиз тан жароҳати олган ва туман тиббиёт бирлашмасининг қабул бўлимига олиб келинган.
Риштон тумани ИИБ шу куннинг ўзида ҳолат бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинлади. Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳодиса сабабларини аниқлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинган ёки қилинмаганини аниқлаш юзасидан Бандлик бошқармасига тегишли ҳужжатлар тақдим этилган.
«Қиз ҳозирда Бағдод туманидаги тиббиёт бирлашмасида шифокорларнинг назоратида даволанмоқда ва аҳволи яхшиланяпти», — дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
77830
Жамият
56762
Жамият
55994
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ