Жамият
28 март куни Арманистон пойтахти Ереванда бўлиб ўтган “UADay” тадбирида Ягона интегратор “UzInfocom Ripe NCC” минтақавий регистратори билан “K-Root” дунё серверини Ўзбекистонда ишга тушириш бўйича музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда илдиз сервернинг мавжудлиги DNS тизимини ривожлантиришга катта ҳисса бўлиб, бу ўз навбатида, унинг носозликларга чидамлилиги ва барқарорлигини сезиларли даражада оширади.

Ўзбекистонда “K-Root” серверининг пайдо бўлиши қидирув жараёни ва интернетнинг ишлашини сезиларли даражада яхшилайди. DNS ташқи хостлари ва интернет каналларига қарамликни камайтириш уни ишлатишни енгиллаштиради.
“Маълумот учун, бугунги кунгача маҳаллий сайтлар фойдаланувчиларининг барча сўровлари биринчи бўлиб хорижий DNS серверларига бориб тушар эди. Бу бироз вақт талаб қилган ва маълумотларни қайта ишлашни қийинлаштирган”, – дейилади хабарда.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77692
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ