Айланиб юрганимда мендан ҳам “Open budget”га овоз беришимни сўрашди – Aдлия вазири Акбар Тошқулов

Сақлаш
22:56 / 29.03.2023 626 0

Адлия вазири Акбар Тошқуловдан ҳам «Ташаббусли бюджет» лойиҳасига овоз беришни сўрашди. Бу ҳақда вазир матбуот анжуманида айтиб ўтди. Oyina.uz мухбири Шаҳноза Тўрамуродованинг қайд этишича, вазир бу илтимосни рад этган. 

 

“Open budget” порталининг энг катта ютуғи нима? Энг катта ютуғи бу — халқ пулни қаерга сарфлашни ўзи ҳал қиляпти. Пул орқали овоз йиғилиши аслида ноқонуний йўл. Бунинг қонуний йўли электрон тизим орқали овоз бериш керак, бўлди. “Open budget” порталига юридик жиҳатдан баҳо берадиган бўлсам, бу халқ пулини сарфлашни ҳал қилишдаги Ўзбекистон учун янги ғоя. Биринчи ўринда давлат органи эмас, яъни шундоқ келиб буни қилиш керак, деб давлат органи белгиласин демаяпти, халқ белгиласин деяпти.


Муаммолар бор, муаммони ечиш керак. Муаммо қандай ечилади? Қанақадир суиистеъмол қилиш ҳолатлари бўлаётган бўлса, унинг олдини оладиган механизм бўлади. Балки, идентификация қилишдир?! Лекин буни қилмаймиз дейишди. Аммо барибир у ҳам керакдир, балки. Кеча, якшанба куни айланиб юрганимда менга ҳам овоз беришни таклиф қилишди. “Йўқ, мен бу маҳаллада сайр қилиб юрибман. Маҳаллам бошқа, ўзимнинг маҳалламга овоз бераман”, дея жавоб бердим”, деди Акбар Тошқулов.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//