Жамият
Ёшлар телеканалининг «Биз томонларда» кўрсатувида Қорақалпоғистон вилоят сифатида номлангани учун телеканал масъуллари узр сўради.
«Бугун телеканалимиз фаолиятида жуда кам-кам учрайдиган қўпол хатоликка йўл қўйилди. Бугун ‘Ёшлар’ телеканали орқали соат 12:05 да Қорақалпоғистон Республикасидан тайёрланган ‘Биз томонларда’ кўрсатуви намойиш этилган эди. Кўрсатувда монтаж жараёнидаги техник хатолик сабабли ‘Қорақалпоғистон Республикаси’нинг номи хато кўрсатилган.
Ушбу қўпол хатоликка йўл қўйилгани учун биз, ‘Ёшлар’ телеканали жамоаси кўп сонли телетомошабинларимиздан узр сўраймиз. Ҳозир айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда», дейди телеканал бошловчилари чиқишида.

Қўшимча қилинишича, мазкур кўрсатув Қорақалпоғистон Республикасининг номи тўғриланган ҳолда қайта намойиш этилган.
«Келгусида телеканалимизда бу каби ҳолатларнинг такрорланмаслиги юзасидан қатъий чоралар кўрилади», дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
77830
Жамият
56762
Жамият
55994
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ