Нодавлат умумтаълим ташкилотларида нечта ўқитувчи фаолият юритмоқда?

Сақлаш
19:44 / 29.03.2023 651 0

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/23 ўқув йили бошига фаолият юритаётган 194 та нодавлат умумтаълим ташкилотларида 5 014 нафар ўқитувчи фаолият юритмоқда.



Нодавлат умумтаълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг умумий сони 2018/2019 ўқув йили бошига нисбатан таққослаганда 3 381 нафарга ёки 3,1 баробарга кўпайган.


Йиллар кесимида нодавлат умумтаълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг умумий сони:



— 2018/2019 ўқув йили бошига – 1 633 киши

— 2019/2020 ўқув йили бошига – 2 353 киши

— 2020/2021 ўқув йили бошига – 2 859 киши

— 2021/2022 ўқув йили бошига – 3 578 киши

— 2022/2023 ўқув йили бошига – 5 014 киши.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//